platina.uz
Жамият

Афғон қозонларига яширилган 190 кг наркотик фош этилди

Тошкентда эса хонадонида хориждан айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлаб, дорихоналарга сотган шахс аниқланди. 

Афғон қозонларига яширилган 190 кг наркотик фош этилди

Қозонлар ичига яширилган наркотик моддалар фош қилинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Чегара қўшинлари ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. Унда йирик миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди.

Хусусан, Афғонистондан “Термиз автойўл” халқаро ўтказиш пункти орқали кириб келган, олдиндан кузатувга олинган Денов шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Hyundai” русумли юк автомашинаси чуқурлаштирилган тартибда текширувдан ўтказилди.

Натижада, унинг юкхонасида бўлган жами 750 дона афғон қозонларининг 210 донаси ичига хуфиёна тарзда яширилган, умумий тахминий оғирлиги 190 кг 800 граммни ташкил этувчи “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, ушбу афғон қозонлари ишлаб чиқарувчи томонидан Марказий Осиё республикаларидан биридаги хўжалик юритувчи субъект номига юборилаётган бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида истиқомат қилувчи, 1991 й.т. шахс ўз яшаш хонадонида хориждан айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлаб, пойтахтдаги дорихоналарга сотиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди.

Омборни кўздан кечириш давомида жами 119 турдаги, 3356 қутида бўлган 76318 дона “Frotu”, “Budenofalk”, “Gaviscon”, “Baraclude” ва бошқа номдаги дори воситалари аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Уларнинг дастлабки умумий қиймати тахминан 1 млрд сўмни ташкил этади.

Ҳозирда дори воситаларидан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid