platina.uz
Сиёсат

“Участкавой”ларга янги ваколатлар берилади

Ички ишлар вазирлиги Президентга 6 та кам аҳамиятли қилмиш бўйича маъмурий огоҳлантириш тизимини жорий этишни ҳам таклиф қилган.

“Участкавой”ларга янги ваколатлар берилади

Ички ишлар вазирлиги профилактика инспекторларига айрим ҳуқуқбузарликлар бўйича қарор қабул қилиш ваколатини бериш, 6 та кам аҳамиятли қилмиш бўйича маъмурий огоҳлантириш тизимини жорий этишни таклиф қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Бу орқали инспекторнинг маҳалладан чиқмаган ҳолда иш олиб бориши, самарадорлиги ортиши ва кўпроқ аҳоли билан яқиндан ишлаш имконияти яратилиши кутиляпти.

“Профилактика инспекторларини ортиқча вазифалардан халос этиб, уларнинг бевосита ўзига юклатилган ишга – маҳаллада хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аҳоли муаммолари билан манзилли ишлашга тўлиқ йўналтирилган тизим яратиш зарур”, деди давлат раҳбари.

Шунингдек:

  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича узлуксиз ишлаш;
  • профилактика инспекторлари, мактаблардаги инспектор-психологлар ва маҳаллалардаги хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларни маҳалла даражасида ўзаро боғлайдиган, ёшлар, аёллар ва оилавий муаммоларнинг барвақт олдини олишга хизмат қиладиган яхлит тизим яратилади;
  • улар реал вақт режимида ахборот алмашишлари ҳамда ягона маълумотлар базасидан фойдаланишлари учун профилактика ахборот тизими жорий қилинади;
  • профилактика инспекторлари, пробация инспекторлари, патрул-пост, йўл-патрул ва қўриқлаш хизмати мутахассисларини мақсадли тайёрлаш бўйича янги тизим: бунда назария ва амалиёт уйғунлаштирилиб, ўқишнинг биринчи курсида 80/20, иккинчи курсда 60/40 ва учинчи курсда эса 50/50 нисбатда ташкил этилади.

Бундан ташқари, тингловчи ва талабалар стажёр лавозимига тайинланади, мустақил иш юритиш ҳамда қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлиб, мураббий назорати ва жавобгарлиги остида иш юритади. Битирувдан кейинги 5 йил давомида мониторинг қилиниб, малакаси доимий ошириб борилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid