Акром Шукуров Олий суд раиси ўринбосари этиб сайланди
У турли йилларда Тошкент шаҳар суди судьяси, фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси, Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари сифатида ишлаган.

Акром Шукуров Олий суд раиси ўринбосари этиб сайланди.
Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати 14-ялпи мажлиси қарори билан Акрам Ғайратович Шукуров судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.
Судьялик фаолиятини фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судида бошлаган Акром Шукуров турли йилларда Тошкент шаҳар суди судьяси,фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси, Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси, мазкур вилоят судининг раиси лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.
"Содиқ хизматлари учун" медали соҳиби.
