platina.uz
Жамият

"Маклер"лар иши қонун билан тартибга солинади

Риэлторлар профессионал жамоат бирлашмалари соҳага кириб келади. Улар сертификатлар беради, риэлторларнинг малакасини баҳолайди ва уларнинг касбий хулқ-атвори устидан назорат олиб боради. 

"Маклер"лар иши қонун билан тартибга солинади

Ўзбекистонда "маклер"лар иши қонун билан тартибга солинади.

Сенатнинг ялпи мажлисида “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Мамлакатимиздаги кўчмас мулк бозори сўнгги йилларда жадал суръатлар билан ривожланмоқда, янги турар жой массивлари барпо этилмоқда, ипотека бозори кенгаймоқда, инвестициявий фаоллик ортиб бормоқда.

Шу билан бирга, бозорда норасмий воситачиларнинг кўпайиши, “яширин иқтисодиёт”нинг сақланиб қолиши ва айрим ҳолларда фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши каби салбий ҳолатлар ҳам учрамоқда.

Ялпи мажлисда сенаторлар риэлторлик фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг замонавий тенденциялар ва қонунчиликдаги ўзгаришларга мувофиқлигини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келаётганини таъкидладилар.

Мазкур Қонунда риелторлик фаолиятининг асосий принциплари белгиланмоқда, бу қонунийлик, холислик, ҳалоллик, ахборот махфийлиги ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликни ўз ичига олади. Ушбу қоидалар орқали ҳар бир риелтор ёки кўчмас мулк агенти ўз мижозига ҳалол хизмат кўрсатиш, унинг ишончини оқлаш мажбуриятини олади.

Риэлторлар профессионал жамоат бирлашмаларининг соҳага кириб келиши – ушбу Қонун билан киритилаётган нормаларнинг муҳим жиҳатларидан биридир, яъни Қонунда жамоат бирлашмалари ўзини ўзи бошқаришнинг асосий механизмларидан бири сифатида белгиланмоқда. Улар сертификатлар беради, риелторларнинг малакасини баҳолайди ва уларнинг касбий хулқ-атвори устидан назорат олиб боради.

Сенаторлар ўз чиқишларида қайд этганидек, Қонуннинг асосий мақсадлари – бизнеснинг “соядан” чиқишини рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, легал бизнес юритишнинг нуфузини ошириш, яширин иқтисодиётга қарши курашишга кенг жамоатчиликни жалб қилишдир.

Шунингдек, ялпи мажлис давомида сенаторлар мазкур Қонун кўчмас мулк бозори иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоялашга хизмат қилишини таъкидлади.

Муҳокама якунида Қонун маъқулланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid