Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши иш бошлади
Саида Мирзиёева Вашингтонда кенгаш ҳамраиси, элчи Сержио Гор билан учрашув ўтказди.

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши иш бошлади.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Вашингтонда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси, элчи Сержио Гор билан учрашув ўтказди.

“Самарали” деб баҳоланган учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигининг асосий масалаларини муҳокама қилинган.
“Учрашув Кенгаш фаолияти расман бошланиши арафасида бўлиб ўтди. Ушбу тузилма Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган самарали майдонга айланиши шубҳасиз.
Бунга мамлакатларимиз Президентларининг қатъий сиёсий иродаси мустаҳкам замин яратмоқда”, – деб ёзади Саида Мирзиёева.
