Афғонистонда сув тошқинлари туфайли қарийб 100 киши ҳалок бўлди
Табиий офат 5000 та уйни тўлиқ ёки қисман вайрон қилди, 355 километрлик йўлларни ювиб кетди.

Афғонистонда сув тошқини туфайли қарийб 100 киши ҳалок бўлди.
Тўққиз кун ичида сув тошқинлари 99 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 154 киши жароҳат олди. Кучли ёмғирлар давом этмоқда ва синоптиклар яна сув тошқинлари ҳақида огоҳлантирмоқда, деб хабар беради Синхуа агентлиги.
26 март куни кучли ёмғирлар бошланиб, бутун мамлакат бўйлаб сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлди. Табиий офат 5000 та уйни тўлиқ ёки қисман вайрон қилди, 355 километрлик йўлларни ювиб кетди ва 14000 акрдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларини сув босди. 8532 оила жабр кўрди.
"Энг кўп зарар кўрган ҳудудларга қутқарув ва гуманитар гуруҳлар юборилди. Зарарни баҳолаш ишлари давом этмоқда", деди Миллий табиий офатларни бошқариш бошқармаси вакили Юсуф Ҳаммад.
Метеорологлар яна кучли ёмғир ёғишини башорат қилмоқдалар ва 34 та вилоятда сув тошқини бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар.
