platina.uz
Жамият

Тошкентда уй қуриш баҳонасида 11 млрд сўмни талон-торож қилганларга ҳукм ўқилди

Фуқаролар билан жами 161 дона шартнома имзоланган. Фирибгарлик қурбони бўлганлар орасида таниқли актриса Одина Тўхтасинова ҳам бор. 

Тошкентда уй қуриш баҳонасида 11 млрд сўмни талон-торож қилганларга ҳукм ўқилди

Тошкентда уй қуриш баҳонасида 11 млрд сўмни талон-торож қилганларга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Sevimli TV дастурида маълумот берилган.

Маълум бўлишича, Metall System Stroy МЧЖ Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида уйлар қурилишини эълон қилган. Аммо 2021 йилдан буён уйлар топширилмаган.

Фуқаролар билан жами 161 дона шартнома имзоланган. Тўланган пуллар сохта ҳужжатлар асосида бошқа ҳисоб рақамларга йўналтирилган ва талон-торож қилинган.

Фирибгарлик қурбони бўлганлар орасида таниқли актриса Одина Тўхтасинова ҳам бор. У 2021 йилда тўлов қилганини айтади.

Бошқа бир фуқаро эса уйини сотиб, тўлов қилганини, ўзи эса кўчада қолганини маълум қилган. Яна бир жабрланувчи уй учун 70 минг доллар тўлаган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига кўра, айбдорлар ЖКнинг 167-моддасига 6 йилдан ошиқ қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid