Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан қўлга олинди
У тадбиркорга Самарқанд вилоятида жойлашган банкларнинг биридан 1 млрд 250 млн сўм кредит олиб беришни ваъда қилган.

Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан қўлга тушди.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда пойтахтда фаолият юритувчи нуфузли акциядорлик тижорат банкларидан бирининг катта эксперти хизмат кўрсатиш соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбаридан 10 минг АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, ушбу мутахассис ўзининг танишлари орқали, Самарқанд вилоятида жойлашган банкларнинг биридан мазкур МЧЖга 1 млрд 250 млн сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввал Қашқадарёда 80 млн сўм талаб қилган бозор раҳбари ушланганди.
