platina.uz
Жамият

Ерда ўрта даражада магнит бўрони бошланди

Бўрон жума кунидан шанбага ўтар кечаси (3-4 апрел) кучайиб, юқори даражага чиқиши мумкин. 

Ерда ўрта даражада магнит бўрони бошланди

Ерда ўрта даражада магнит бўрони бошланди.

Ер юзида мўътадил магнит бўрони рўй бермоқда. Бу ҳодиса ғайриоддий шаклдаги тож тешигидан ҳосил бўлган қуёш шамоли билан боғлиқ.

Бўронларнинг умумий давомийлиги тахминан уч кунни ташкил қилиши кутилмоқда. Бўрон жума кунидан шанбага ўтар кечаси (3-4 апрел) кучайиши мумкин.

Россия космик тадқиқотлар инстути лабораторияси маълумотларига кўра, қуёш дискининг марказий қисмига қараб катта қуёш доғлари гуруҳи ҳаракатланмоқда.

"Бу ҳолатда ҳар қандай плазма булути тўғридан-тўғри Ерга қараб учади, бу эса радиация бўронини қўзғатиш эҳтимоли юқори", деб хабар беришди олимлар.

Энг сўнгги шундай кучли геомагнит ҳодиса 21 ва 22 март кунлари қутб нурлари билан бирга содир бўлганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid