"Мустақилликнинг 35 йиллиги" эсдалик олтин тангаси зарб этилади
Бу ҳақда Президентнинг давлат мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш бўйича қарорида айтилади.

2026 йил 1 сентябрга қадар "Мустақилликнинг 35 йиллиги" эсдалик олтин тангаси зарб этилади.
Бу ҳақда Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" қарорида айтилади.
Қарорга кўра, давлат мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланди.
Бадиий академия, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази 2026 йил 1 июнга қадар миллий мустақиллик ва суверенитет ғояларини, Янги Ўзбекистон бунёдкорлари қиёфасини ўзида акс эттирган "Ватан фидойилари" рамзий монументининг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ушбу монумент Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳарларда 2026–2030 йилларда барпо этилаётган умуммиллий бирдамлик боғларининг марказий қисмида ўрнатилади.
