Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг якка пешқадамига айланди
У Фабиано Каруанани мағлуб этди. Ушбу шахматчи турнирнинг тўртинчи турида асосий фаворитлардан бири эди.

Жавоҳир Синдаров америкалик Фабиано Каруанани мағлуб этиб, Номзодлар турнирининг якка пешқадамига айланди.
Кипрнинг Пафос шаҳрида FIDE Candidates Tournament 2026 нуфузли халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирининг тўртинчи турида асосий фаворитлардан бири — Фабиано Каруана устидан муҳим ғалабани қўлга киритди.
Синдаров Номзодлар турнирининг дастлабки тўрт турида 3,5 очко жамғарган илк иштирокчига айланди.

Синдаровнинг мусобақадаги муваффақиятли юруши унга жаҳон рейтингида 6-ўринга кўтарилишга имкон берди. Ҳозирда яна бир шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов 4-ўринда бормоқда.
Рейтингни норвегиялик Магнус Карлсен бошқариб бормоқда, Ҳираку Накамура иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
