platina.uz
Жамият

“Техпаспорт” олишда муддат қўйиладиган бўлди

Аввал машиналарни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома белгиланмаган муддатга (муддатсиз) берилган. У транспорт воситаси эгаси ёки техник маълумотлари (ранги, двигател рақами ва ҳ.к.) ўзгармагунча амал қилган.

“Техпаспорт” олишда муддат қўйиладиган бўлди

Ҳукумат қарори (125-сон, 30.03.2026 й.) билан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома (техпаспорт) 5 йил муддатга расмийлаштирилади.

Аввал машиналарни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома белгиланмаган муддатга (муддатсиз) берилган. У транспорт воситаси эгаси ёки техник маълумотлари (ранги, двигател рақами ва ҳ.к.) ўзгармагунча амал қилган.

Яна бир ўзгаришга кўра, энди машинани ишончнома орқали бошқарганда эгаси жарима баллари олмаслиги учун йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун жавобгарлик ўтказилгани ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини хабардор қилиши керак.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан тегишли транспортни фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахсларга йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ўтказилгани ҳақида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини хабардор қилиш имконияти яратилади.

Хабардор қилиш ЯИДХП (my.gov.uz) ёки Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси орқали амалга оширилади.

Хабардор қилиш хизматидан фойдаланиш учун транспорт эгаси ЯИДХП ёки мобил иловада шахсий кабинет очган ҳолда сўровнома тўлдиради ва унда бошқариш ҳуқуқини бериш муддатини кўрсатиб ўтади.

Бошқариш ҳуқуқини олган шахс сўровномани тасдиқлаш орқали келгусида унга нисбатан жарима солиш тўғрисида қарор расмийлаштирилиб борилишига розилигини электрон рақамли имзо ёки Mobile-ID ёхуд Face-ID орқали тасдиқлайди.

Хабардор қилиш хизмати учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid