Фаррух Омонов Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи этиб тайинланди
У аввал Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаган.

Фаррух Омонов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент фармони эълон қилинди.
У шу муносабат билан Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Фаррух Омонов 1988 йилда туғилган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Россия Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Омонов илгари Ўзбекистон Молия вазирлигида ва Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган. У Президент администрациясида илк бор 2021 йил иш бошлаган.
