platina.uz
Жамият

Марказий Осиёда биринчи бўлиб Profi Deutsch халқаро сертификация бўйича фаолият бошлади

Яқин истиқболда ҳудудларда ўқув марказлари ва TELC имтиҳон марказларини очиш режалаштирилган.

Марказий Осиёда биринчи бўлиб Profi Deutsch халқаро сертификация бўйича фаолият бошлади

Profi Deutsch немис тилини ўқитиш ва TELC имтиҳон маркази – немис тилини замонавий методика асосида ўқитишга ихтисослашган етакчи таълим масканидир. Марказда машғулотлар ҳафтасига 3 кун давомида, халқаро миқёсда тан олинган TELC методологияси ҳамда замонавий дарсликлар асосида ташкил этилади. Дарслар Германияда малака ошириб келган, тажрибали ва юқори малакали устозлар томонидан олиб борилади.

Айни пайтгача марказда республиканинг барча ҳудудларидан келган 18-30 ёш оралиғидаги ўқувчилар немис тилини муваффақиятли ўрганиб, халқаро сертификатларга эга бўлишди. Германиядаги ҳамкор ташкилотлар билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик натижасида уларнинг 20 нафардан ортиғи Германияда касбий таълим (Ausbildung) дастурларига йўналтирилди.

Бугунги кунда марказ ўз фаолиятини янада кенгайтириб, нафақат тил ўқитиш, балки халқаро сертификация йўналишини ҳам қамраб олган.

Марказ Германиянинг нуфузли TELC таълим ташкилотининг расмий ҳамкори ҳисобланади. Шу боис ўқувчилар немис тилини мукаммал ўрганиш билан бирга, халқаро сертификат олиш учун пухта тайёргарлик кўриш ва имтиҳон топшириш имкониятига эга.

Самарқанд шаҳрида Марказий Осиёдаги илк расмий TELC имтиҳон маркази ташкил этилди. Ушбу лойиҳа давлат раҳбари томонидан қўллаб-қувватланган бўлиб, келгусида марказ фаолиятини янада кенгайтириш кўзланган.

Яқин истиқболда қуйидаги ҳудудларда Profi Deutsch ўқув марказлари ҳамда TELC имтиҳон марказларини очиш режалаштирилган:

  • Фарғона;
  • Қашқадарё;
  • Урганч;
  • Бухоро;
  • Тошкент.

Бу мазкур ҳудудлардаги ёшлар учун ўз яшаш жойида сифатли таълим олиш ва халқаро даражадаги сертификатга эга бўлиш имкониятини яратади.

Бундан ташқари, Profi Deutsch немис тилини ўқитиш ва TELC имтиҳон маркази Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Касбий таълим агентлиги тизимидаги немис тили ўқитувчилари учун ҳам TELC таълим ташкилоти билан ҳамкорликда малака ошириш ва сертификация тизимини йўлга қўйган. Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади республикамизда немис тили ўқитиш сифатини ошириш ҳамда немис тилини ўрганувчилар сонини кўпайтиришдан иборат.

Profi Deutsch ўқувчиларга қуйидаги йўналишларда ҳам амалий ёрдам кўрсатади:

  • Германияда касбий таълим (Ausbildung) дастурларига тайёргарлик;
  • ҳужжатларни тайёрлаш, таржима қилиш ва топшириш жараёнларида кўмак;
  • иш берувчилар билан суҳбат(интервю)га тайёргарлик;
  • Германияда олий таълим йўналишларини танлаш ва ҳужжат топшириш бўйича профессионал маслаҳатлар.

Profi Deutsch – сифатли таълим ва халқаро имкониятлар сари ишончли қадам.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар:

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid