Ботаника боғида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш тўхтатилади
Боғ ҳудудида фуқароларнинг йиқилиши ва турли даражадаги тан жароҳатлари олиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар кўпайган.

Ботаника боғида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш тўхтатилади. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабарида айтилади.
"Сўнгги вақтларда боғ ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш давомида фуқароларнинг йиқилиши ва турли даражадаги тан жароҳатлари олиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда.
Шу муносабат билан, ташриф буюрувчиларнинг кўплаб сўровлари ҳамда Илмий кенгашнинг қарорига асосан:
2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тўхтатилади", дейилади мурожаатда.
Ушбу чора барча учун боғда хавфсиз, тинч ва осуда пиёда сайр қилиш муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. "Табиат гўзаллигидан пиёда сайр қилиб, хотиржам баҳра олишингиз учун барча шароитлар сақлаб қолинади", дея таъкидланади хабарда.
