Ўзбекистон Венесуэлани енгиб, FIFA Series турнирида ғалаба қозонди
Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Натижада пеналтилар серияси белгиланди.

Тошкентда FIFA Series турнири финалида Ўзбекистон ва Венесуэла термалари куч синашди.
Ҳар икки томон ҳисобни очиш учун имкониятларга эга бўлди. Тенг курашлар остида кечган учрашувнинг асосий дақиқасида ҳисоб очилмади. Натижада пеналтилар серияси белгиланди.
Пеналтилар сериясида Ўзбекистон термаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа термамиз FIFA Series ўртоқлик турнири ғолиби бўлди.
Венесуэла иккинчи, Габон термаси эса 3-ўринни эгаллади.
