platina.uz
Жамият

Ижтимоий соҳада бошқарув самарадорлигини оширишнинг замонавий модели ишлаб чиқилади

33 та туман (шаҳар) ҳокимларининг ижтимоий соҳада фаолият юритаётган ўринбосарлари ва соҳа мутахассислари учун ташкил этилган 5 кунлик дастур якунланди. 

Ижтимоий соҳада бошқарув самарадорлигини оширишнинг замонавий модели ишлаб чиқилади

Ижтимоий соҳада бошқарув самарадорлигини оширишнинг замонавий ва самарали модели ишлаб чиқилади.

"Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)" мақомидаги 33 та туман (шаҳар) ҳокимларининг ижтимоий соҳада фаолият юритаётган ўринбосарлари ва соҳа мутахассислари учун ташкил этилган 5 кунлик дастур якунланди.

Ўқув дастури давлатимиз раҳбарининг “Давлат хизматида бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва хорижий мутахассислар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўқув жараёнида қуйидаги муҳим жиҳатларга алоҳида урғу берилди:

-Янги ўсиш нуқталари ва ишга солинмаган захираларни аниқлаш, ижтимоий соҳани ҳудуднинг драйвер йўналишлари қаторига қўшиш (бунинг учун хорижий илғор тажрибалар асосида мутлақо янги бошқарув моделини ишлаб чиқиш);

-Ўзлаштирилган замонавий билим ва кўникмаларни бевосита амалиётга татбиқ этиш орқали ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш;

-Давлат хизмати ва хусусий сектор ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш;

-Туманларнинг ўзига хос ривожланиш моделлари ва муваффақиятли бошқарув тажрибаларини оммалаштириш.

Ўқув дастури доирасида ижтимоий инфратузилмани “мастер-режа”лар асосида ривожлантириш, бошқарувга рақамли ечимларни татбиқ этиш ҳамда раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш масалалари бўйича халқаро моделлар ҳам таҳлил қилинди.

Шунингдек, назарий билимлар амалиёт билан уйғунлаштирилди. Иштирокчилар мамлакатимиздаги йирик лойиҳалар — Олимпия шаҳарчаси, Миллий тиббиёт маркази, "Янги Ўзбекистон" университети, Ислом цивилизацияси маркази ва “IT Park Uzbekistan ” мисолида замонавий бошқарув ёндашувларини бевосита жойига чиқиб, улар билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Тингловчиларнинг фикрича, мазкур дастур ҳудудларнинг янги “ўсиш нуқталари”ни мақсадли аниқлаш ва натижага йўналтирилган бошқарув моделини жорий этишда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Дастур якунида иштирокчиларга Сертификатлар топширилиб, ўрганилган замонавий модельларни ҳудудларда самарали татбиқ этиш бўйича аниқ методик тавсиялар берилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid