platina.uz
Жамият

Биргина “Каркидон” сув омбори учун бир йилда 16 млрд сўмдан ортиқ пул ажратилди

Ушбу маблағлар сув омбори атрофини ободонлаштириш, қудуқлар қазиш, дарахт ва гуллар экиш каби ишларга сарфланган.

Биргина “Каркидон” сув омбори учун бир йилда 16 млрд сўмдан ортиқ пул ажратилди

Фарғона вилояти ҳокими 1 йил давомида имзолаган фармойишлар билан Қува туманида “Каркидон” сув омборини қуриш лойиҳаси учун ҳозиргача 16,2 млрд сўм ажратилган. Маблағ сарфланиши ҳамон давом этмоқда.

Хусусан:

  • 2025 йил 1 феврал куни: сув омбори атрофида 22 дона тик қудуқ қазиш учун лойиҳа қидирув ишлари билан боғлиқ харажатларга 600 млн сўм;
  • 2025 йил 20 май куни: сув омбори атрофидаги ер майдонларида экотуризм мажмуаси, савдо-сервис ва кўнгилочар масканлар, замонавий меҳмонхона барпо этиш, дам олиш масканлари ҳудудида “Яшил белбоғ” ва “Сокин ҳудуд”ларни ташкил этиш учун Хитойдан олиб келинадиган манзарали дарахт ва гул кўчатларини харид қилиш харажатларига 2,2 млрд сўм;
  • 2025 йил 26 июн куни: сув омбори атрофидаги ер майдонларида экотуризм мажмуаси, савдо-сервис ва кўнгилочар масканлар, замонавий меҳмонхона барпо этиш, дам олиш масканлари ҳудудида “Яшил белбоғ” ва “Сокин ҳудуд”ларни ташкил этиш учун техника ишлари харажатларига 300 млн сўм;
  • 2025 йил 26 сентябр куни: сув омбори атрофидаги ерларда экотуризм мажмуаси, гуллар боғини ташкил этиш учун Фарғона туманидаги “Оқбилол” қишлоғида жойлашган сув омбори ҳудудидан унумдор тупроқларни мазкур ҳудудга ташиб келишга жалб этилган техникаларнинг ёқилғи харажатларига 500 млн сўм;
  • 2025 йил 3 октябр куни: сув омбори атрофидаги ер майдонларида экотуризм мажмуаси, савдо-сервис ва кўнгилочар масканлар, замонавий меҳмонхона барпо этиш, шунингдек, ушбу дам олиш масканлари ҳудудида “Яшил белбоғ” ва “Сокин ҳудуд”ларда кўчмас ёпиқ дам олиш масканлари ҳамда кўчмас кичик меҳмон уйларини харид қилиш учун 500 млн сўм;
  • 2025 йил 7 октябр куни: сув омбори ҳудудидаги картеринг учун қурилаётган объектларда амалга оширилаётган ишларни молиялаштириш учун 1 млрд сўм;
  • 2025 йил 24 октябр куни: сув омбори атрофида экотуризм мажмуаси “макет”ини ишлаб чиқиш ишлари учун 680 млн сўм;
  • 2025 йил 4 ноябр куни: сув омбори атрофидаги ер майдонларида экотуризм мажмуаси, савдо-сервис ва кўнгилочар масканлар, замонавий меҳмонхона барпо этиш, дам олиш масканлари ҳудудида “Яшил белбоғ” ва “Сокин ҳудуд”ларни ташкил этиш ва “Япон саффораси” манзарали дарахт кўчатларини харид қилиш учун 336 млн сўм;
  • 2025 йил 13 ноябр куни: сув омбори ҳудудида 2 та автомобилга мослаштирилган ёнғин қутқарув станцияси биносини қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва пудратчига аванс маблағларини ажратишга 2 млрд сўм;
  • 2025 йил 26 ноябр куни: сув омбори атрофидаги ер майдонларида экотуризм мажмуаси, савдо-сервис ва кўнгилочар масканлар, замонавий меҳмонхона барпо этиш, ушбу дам олиш масканлари ҳудудида “Яшил белбоғ” ва “Сокин ҳудуд”ларни ташкил этишга жалб этилган техникаларнинг ёнилғи-мойлаш харажатлари учун 300 млн сўм;
  • 2025 йил 9 декабр куни: сув омбори атрофидаги ер майдонларида экотуризм мажмуаси, савдо-сервис ва кўнгилочар масканлар, замонавий меҳмонхона барпо этиш, шунингдек, ушбу дам олиш масканлари ҳудудида “Яшил белбоғ” ва “Сокин ҳудуд” лойиҳаларини амалга ошириш доирасида техника харажатлари учун жами 300 млн сўм;
  • 2025 йил 24 декабр куни: сув омбори ҳудудида 2 та автомобилга мослаштирилган ёнғин қутқарув станцияси биносини қуриш ишларини жадаллаштириш учун 1,5 млрд сўм;
  • 2026 йил 24 феврал куни: сув омбори атрофидаги ер майдонларида экотуризм мажмуаси, савдо-сервис ва кўнгилочар масканлар, замонавий меҳмонхона барпо этиш, шунингдек, ушбу дам олиш масканларига ташриф бюрувчиларга қулайлик яратиш ҳамда хафвсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги мавжуд сел йўлларини бетонлаштириш учун қурилиш материаллари харид қилиш ҳамда техника харажатларига 1 млрд сўм;
  • 2026 йил 10 март куни: драйвер лойиҳалар иккинчи босқичидан ўрин олган “Каркидон” сув омбори атрофидаги туризм масканлари барпо этиладиган майдонларнинг ички йўлларини қуриш объектида ишларни жадаллаштириш учун 5 млрд сўм.

2019 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди ҳудудларини алмашган, ўшанда Каркидон сув омбори тўлиғича Ўзбекистонга ўтганди.

Ўзбекистонга Ўш вилояти Аравон туманининг Тўямўйин округидаги, Каркидон сув омбори ёнидаги ер майдони берилган. Ўзбекистон эса Қирғизистонга Гулбаҳор қишлоғи ёнидаги ерни берган.

Иккала ҳудуд ҳам бир хил майдонга эга – 407 гектардан. Ўш вилояти маъмуриятида маълум қилинишича, ҳудудлар алмашилиши Қирғизистон ташаббуси билан амалга оширилган.

Гулбаҳор қишлоғи Аравон вилоятига кираверишда, Ўш шаҳрига олиб борувчи йўл бўйида жойлашган. Аввал ушбу йўлнинг бир қисми Ўзбекистонга тегишли бўлган, энди эса у тўлиқ Қирғизистон ҳудудидан ўтган. Аввал қирғизистонликлар қўшни қишлоққа Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтишларига тўғри келган.

Сув омборининг бутун ҳудуди ва соҳилбўйи энди Ўзбекистонга тегишли. Қирғизистоннинг Каркидон қишлоғи аҳолиси сув омборидан чиқувчи дарёдан фойдалана олади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid