Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Олимжон Тошкенбоев вафот этди
У узоқ йиллар давомида "Ўзбекистон дорбозлари" гуруҳига раҳбарлик қилган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек цирк санъатининг машҳур намояндаси Олимжон Тошкенбоев 81 ёшида вафот этди.
Олимжон Тошкенбоев узоқ йиллар давомида “Ўзбекистон дорбозлари” гуруҳига раҳбарлик қилган ва миллий дорбозлик санъати соҳасида самарали фаолият юритган.
Унинг раҳбарлигидаги “Ўзбекистон дорбозлари” гуруҳи кўплаб хорижий мамлакатларда, хусусан, Полша, Германия, Миср, Белгия, Голландия, Швейцария, Бразилия, Аргентина, Колумбия, Эквадор каби мамлакатларда катта муваффақият билан ўз санъатини намойиш этган.
"Ўзбекцирк" бирлашмасида режиссёр лавозимида самарали фаолият юритиб, кўплаб шогирдларни етиштирди.
