platina.uz
Жамият

Наманганда солиқ инспекцияси ходимига нисбатан жиноий иш очилди

У МЧЖлардан бирининг 376 млн сўмдан ошиқ солиқ қарздорлигини бартараф этиш ва пора бўйича ишга аралашган. 

Наманганда солиқ инспекцияси ходимига нисбатан жиноий иш очилди

Чуст тумани солиқ инспекцияси ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Чуст туманида яшовчи, 1992 й.т. аёл савдо соҳасида фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият иш юритувчисининг ишончига кириб, МЧЖнинг 376,6 млн сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини ушбу тизимда ишловчи танишлари ёрдамида бартараф қилиб бериш эвазига, ундан 20 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида мазкур ноқонуний ишга Чуст тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори алоқадор эканлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid