platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Бухорода Имомали Раҳмонни кутиб олди

Бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар. Саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган. 

Шавкат Мирзиёев Бухорода Имомали Раҳмонни кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди.

Бухоро халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонни кутиб олди.

Тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар. Саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid