Ўзбекистон Тошкентда Габонни ишончли тарзда мағлуб этди
Дастлаб габонликлар ўйин бошида ҳисобни очишди, аммо 14-дақиқадаёқ Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди.

FIFA Series турнири доирасида Ўзбекистон ва Габон термалари ўртасида учрашув ниҳоясига етди.
Учрашувда ўзбекистонликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб габонликлар 6-дақиқада ҳисобни очди. Аммо 14-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди.
59-дақиқада Жаҳонгир Ўрозов жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қўшиб берилган вақтнинг 4-дақиқасида Алишер Одилов ҳисобни йириклаштирди.
