platina.uz
Жамият

"Медиа ҳафталик”: Ўзбекистонда йилнинг энг йирик медиа лойиҳаси бошланади

Контент маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда йўлга қўйилаётган мазкур лойиҳа бутун республикадан қарийб 12,5 минг иштирокчини қамраб олади ва жорий йилнинг 30 мартидан 26 июнига қадар давом этади. 

"Медиа ҳафталик”: Ўзбекистонда йилнинг энг йирик медиа лойиҳаси бошланади

"Медиа ҳафталик”: мамлакатимизда йилнинг энг йирик медиа лойиҳаси старт олмоқда.

Глобал ахборот маконидаги шиддатли ўзгаришлар, ижтимоий тармоқлар ва сунъий интеллектнинг ривожланиши, фейк хабарлар оқими медиа соҳаси вакилларидан мутлақо янгича ёндашувларни талаб этмоқда. Шу мақсадда республикамизда йилнинг энг йирик ва муҳим таълимий-амалий лойиҳаси — журналистлар, блогерлар ва матбуот котибларини ягона платформада бирлаштирувчи “Медиа ҳафталик” ўз ишини бошлади.

Контент маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда йўлга қўйилаётган мазкур лойиҳа бутун республикадан қарийб 12,5 минг иштирокчини қамраб олади. Жорий йилнинг 30 мартидан 26 июнига қадар ҳар бир ҳудудда 5 кунлик интенсив ўқув-семинарлар ва маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.

Дастурда назария ва амалиёт бирлашади: асосий урғу ҳақиқий тажриба орттиришга қаратилади. Мамлакатимизнинг энг етакчи медиа-экспертлари, муҳаррир ва продюсерлари иштирокида контент яратиш, фактчекинг, рақамли гигиена, CMM ва стратегик коммуникациялар каби муҳим мавзулар бўйича тренинглар олиб борилади.

Машғулотлар тележурналистлар, босма нашрлар, блогерлар ва давлат идоралари матбуот котиблари учун алоҳида йўналишларда ўтказилади. Билимларини оширган иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилади.

Ўзбекистон бўйлаб ҳаракатланувчи мазкур медиа-эстафетанинг илк босқичи 30 март куни Қорақалпоғистон Республикасида бошланади. Дарслар давомида иштирокчилар реал кейслар асосида ишлаш, хатоларни таҳлил қилиш, янги ёндашувларни шакллантириш имкониятига эга бўлади. Спикерлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, замонавий медиа ривожининг устувор йўналишлари бўйича тавсиялар беради.

Ҳафталик якунида ҳудуддаги соҳа вакилларини қамраб олувчи йирик Медиа форум ташкил этилади.

Лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқарма ва бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Медиа ҳафталик қуйидаги саналарда ҳудудлар кесимида ташкил этилади:

  • 30 март – 03 апрел: Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 6 апрел– 10 апрел: Хоразм вилоятида;
  • 13 апрел – 17 апрел: Сурхондарё вилоятида;
  • 20 апрел – 24 апрел: Қашқадарё вилоятида;
  • 27 апрел – 1 май: Самарқанд вилоятида;
  • 4 май – 8 май: Навоий вилоятида;
  • 11 май – 15 май: Бухоро вилоятида;
  • 18 май – 22 май: Фарғона вилоятида;
  • 25 май – 29 май: Наманган вилоятида;
  • 1 июн – 5 июн: Андижон вилоятида;
  • 8 июн – 12 июн: Жиззах вилоятида;
  • 15 июн – 19 июн: Сирдарё вилоятида;
  • 22 июн – 26 июн: Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid