platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ва Тожикистон Е-Permit тизимидан фойдаланади

Икки давлат етакчилари бошчилигида муҳим ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Е-Permit тизимидан фойдаланади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Е-Permit ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Ўзбекистон – Тожикистон Олий давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилишидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлди.

Мазкур тизим орқали икки давлат ўртасидаги юк ташувлари бўйича рухсатнома бланкалари электрон айирбошланади.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнотни ҳам имзоладилар.

Бундан ташқари, ҳукуматлар, вазирликлар ва идоралар даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар тўплами, жумладан:

  • Товар айирбошлашни ошириш дастури;

  • Саноат кооперацияси дастури;

  • Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштириш электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисида битим;

  • Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

  • Чегараолди ҳудудларда радиочастоталарни ўзлаштиришни мувофиқлаштириш тўғрисида битим;

  • “Ўзбекистон – Тожикистон инвестиция компанияси”ни ташкил этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

  • Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;

  • 2026-2028 йилларда саноат ва инновациялар соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;

  • 2026-2028 йилларда тоғ-кон саноати ва янги технологиялар соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режаси;

  • 2026-2027 йилларда маданият соҳасида ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар режаси;

  • 2026-2028 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;

  • 2026-2028 йилларда агросаноат мажмуида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”;

  • инновация, давлат хизмати, молия, таълим ва суд қарорларини мажбурий ижро этиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid