platina.uz
Жаҳон

Эрон Ҳормуз бўғозини айрим давлатлар учун очди

Бу Россия, Хитой, Ҳиндистон, Ироқ ва Покистон каби давлатларни ўз ичига олади. Улар Эронга "дўстона давлат" сифатида кўрилади. 

Эрон Ҳормуз бўғозини айрим давлатлар учун очди

Эрон Ҳормуз бўғозини очди, лекин бу ҳамма давлатлар учун эмас.

Эрон ислом республикаси дўстона мамлакатлар кемаларининг Ҳормуз бўғозидан ўтишига рухсат берди. Бу ҳақда Тасним агентлиги ташқи ишлар вазири Аббос Арағчига асосланиб маълум қилди.

Бу Россия, Хитой, Ҳиндистон, Ироқ ва Покистон каби давлатларни ўз ичига олади.

"Биз Ҳормуз бўғози орқали дўстона деб ҳисоблаган бир нечта мамлакатларга ўтишга рухсат бердик. Биз душманларимизга бўғоздан фойдаланишга рухсат бериш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз", деди Арағчи.

Reuters агентлигининг хабар беришича, аввалроқ Эрон расмийлари БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Халқаро денгиз ташкилотига тегишли билдиришнома юборган эди.

Унда айтилишича, душман бўлмаган кемалар, жумладан, хорижий кемалар ҳам, агар улар Эронга қарши тажовуз қилмаса ва хавфсизлик талабларига риоя қилсалар, Ҳормуз бўғозидан фойдаланишлари мумкин. Бундай ўтиш Эрон расмийларининг розилиги билан амалга оширилади.

Шу билан бирга, Теҳрон яна бир муҳим йўналиш — Баб эл-Мандеб бўғози ҳам таҳдид остида бўлиши мумкинлигига ишора қилди. Эрон қуруқликдаги босқин бўлган тақдирда уни ёпишга тайёр.

"Боб эл-Мандеб бўғози дунёдаги энг стратегик аҳамиятга эга бўғозлардан бири ҳисобланади ва Эрон унга жуда реал таҳдид солиш учун ҳам ирода, ҳам имкониятга эга. Шунинг учун, агар америкаликлар Ҳормуз бўғози муаммосига аҳмоқона ечим топмоқчи бўлсалар, муаммолари ва аҳволига яна бир бўғоз қўшмасликка эҳтиёт бўлишлари керак", деди ҳарбий манба Тасним ахборот агентлигига.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid