platina.uz
Жамият

Электрон тижорат бўйича 45 та камчилик аниқланди

Улар орасида нуқсонли товарни алмаштириш ёки пулини қайтариб бермаслик, етказиб бериш муддатлари бузилиши  ҳамда шартномаларнинг давлат тилида тақдим этилмаслиги кабилар бор. 

Электрон тижорат бўйича 45 та камчилик аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан электрон тижоратнинг оммавий оферта шартномаларида 45 та ҳолатда аниқланган камчиликлар қонун талабларига мувофиқлаштирилди.

Рақобат қўмитаси электрон тижорат бозори иштирокчилари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар талаб даражасида эмаслиги юзасидан тушган мурожаатлар асосида ўрганишларни ўтказди.

Хусусан, электрон тижорат ва масофадан туриб (онлайн) маҳсулот сотувчи веб-сайтлар ҳамда оммавий оферта шартлари таҳлил қилинганда қуйидаги ҳолатлар аниқланди.

-26 та ҳолатда - Uzum Tezkor оферта шартномаси (15 та банд, 117 та кичик бандлардан иборат);

-18 та ҳолатда - “BeeMarket” (“Unitel” МЧЖ) оферта шартномаси (18 та банд, 73 та кичик бандлардан иборат);

-“Orzon.uz” ва “BROSTORE” оферта шартномаси мавжуд эмас;

-“Seide International” XK МЧЖ оммавий оферталари давлат тилида берилмаган.

Ўрганишларда электрон савдоларда нуқсонли товарни алмаштириш ёки пулини қайтариб бермаслик, истеъмолчига тўлиқ, ишончли маълумотлар тақдим этмаслик ва етказиб бериш муддатларини бузилиши ҳамда шартномаларнинг давлат тилида тақдим этилмаслиги каби қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги аниқланди.

Қўмита томонидан мазкур электрон савдо дўконларига камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилган ҳамда сўров хатлари юборилган.

Бугунги кунда оммавий оферталар қонунчилик талабларига мослаштирилиши таъминланди, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid