platina.uz
Иқтисод

Банклар томонидан ҳужжатсиз сотиладиган валюта миқдорини 500 долларгача ошириш таклиф этилди

Амалда бу чегара 100 АҚШ долларига тенг. Банкларда мижозларни аниқлаш ва текшириш тартиби сезиларли даражада кенгайтирилади. 

Банклар томонидан ҳужжатсиз сотиладиган валюта миқдорини 500 долларгача ошириш таклиф этилди

Ўзбекистонда банкдан нақд АҚШ валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган чегара 100 доллардан 500 долларгача оширилиши мумкин.

Марказий банк бу ҳақдаги ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Лойиҳа бугун, 25 март куни тақдим этилган.

Ҳужжатга кўра, тижорат банклари эквиваленти 500 АҚШ долларидан ошган миқдорда чет эл валютасини сотиб олаётган жисмоний шахсларни лозим даражада текширишини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Амалда бу чегара 100 АҚШ долларига тенг.

Бундан ташқари, яна бир ҳолатда мижозни лозим даражада текшириш (амалда – идентикация қилиш) талабига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.

Лойиҳага кўра, банкларда мижозларни аниқлаш ва текшириш тартиби сезиларли даражада кенгайтирилади. Эндиликда мижозлар биометрик паспорт, ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси орқали идентификатсия қилинади, рақамли идентификатсия механизмлари эса кенг жорий этилади. Юридик шахслар бўйича эса уларнинг мулкчилик ва бошқарув тузилмасини чуқур ўрганиш мажбурий бўлади.

Пул ўтказмалари устидан назорат ҳам кучайтирилади. Хусусан, 25 баравар базавий ҳисоблаш миқдоридан юқори операциялар бўйича жўнатувчи ва олувчи ҳақидаги тўлиқ маълумотлар талаб этилади ҳамда транзакцияларни тўлиқ кузатиш тизими жорий этилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid