platina.uz
Жамият

1 апрелдан Тошкент вилоятида чиқинди тарифлари оширилади

Айни дамда ҳудудда бир жисмоний шахс учун чиқинди тўлови 7840 сўмни ташкил этади. Янги нарх эса салкам 11 минг сўмга етади. 

1 апрелдан Тошкент вилоятида чиқинди тарифлари оширилади

1 апрелдан Тошкент вилоятида чиқинди тарифлари оширилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарорида айтилади.

Қарор 2026 йил 24 март куни эълон қилинди.

Айни дамда ҳудудда бир киши учун чиқинди тўлови 7840 сўмни ташкил этади (янги нарх 10 864 сўм). Юридик шахслар учун бу миқдор 97 316 сўм бўлади (ҳозирда 82 880 сўм).

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат, транспорт ва сув хўжалиги масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Худайберганов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Турсунов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Маҳмудов зиммасига юкланиши белгиланган.

Аввалроқ Қашқадарёда чиқинди хизматлари учун янги тарифлар белгиланганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid