Тошкентда магистрал иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилади
Шу сабабли 24 мартдан 31 мартгача пойтахт бўйлаб иссиқ сув таъминоти қисқа муддатга ўчирилади.

Тошкентда магистрал иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар берди.
2026 йил 24 мартдан 1 майга қадар магистрал иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш ишлари (юқори босим остида механик мустаҳкамлик ва зичликка синаш) олиб борилади.
Синовдан кўзланган мақсад халқаро хавфсизлик стандартлари асосида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш, нуқсонларни аниқлаш ва қишда барқарор иссиқлик етказиб беришни таъминлаш сифатида кўрсатилган.
Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар жой биноларида бўлган шахслардан эътиборли бўлишларини ва эҳтиёт чораларига риоя қилишларини сўралган.
Сув узатиш графиги:
- Март ойида (24 мартдан 31 мартгача): синовлар иссиқ сув таъминотини қисқа муддатга ўчирган ҳолда ўтказилади.
- Апрел ойида (1 апрелдан 1 майгача): синовлар иссиқ сув таъминотини ўчирмаган ҳолда ўтказилади.
Туманлар ва ҳудудлар бўйича манзиллар ва саналар ушбу ҳаволада тўлиқ келтирилган.
