platina.uz
Бизнес

Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун давлат рақам белгиларини олишда янги мобил илова ишга тушди

Мамлакатимизда ҳайдовчилар учун қулайлик яратиш ва соҳани рақамлаштириш мақсадида давлат рақам белгиларини танлаш ва харид қилиш бўйича янги AvtoRaqam мобил иловаси ишга туширилди.

Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун давлат рақам белгиларини олишда янги мобил илова ишга тушди

Мамлакатимизда ҳайдовчилар учун қулайлик яратиш ва соҳани рақамлаштириш мақсадида давлат рақам белгиларини танлаш ва харид қилиш бўйича янги AvtoRaqam мобил иловаси ишга туширилди.

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мазкур илова орқали ўзларига маъқул келган рақамлар комбинациясини реал вақт режимида кузатиб боришлари мумкин.

Янги тизимнинг асосий афзалликлари:

  • Тезкорлик ва шаффофлик: Рақамларнинг мавжудлигини онлайн текшириш ва мос келадиган комбинацияни зудлик билан банд қилиш имконияти;
  • Қулай тўлов: Харид учун тўловларни масофавий тарзда, қулай электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин;
  • Шахсий назорат: Барча жараёнлар ва ариза ҳолатини иловадаги шахсий кабинет орқали кузатиб бориш имконияти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси орқали давлат рақам белгиларини сотиш бўйича аукционлар ҳамда «чиройли» рақамларни оширилган ставкаларда бериш амалиёти бекор қилинган эди.

Фойдаланувчилар «AvtoRaqam» мобил иловасини App Store ва Play Market платформаларидан юклаб олишлари мумкин.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid