platina.uz
Жамият

Академик лицей ўқувчиларига қўшимча енгилликлар берилади

Якуний аттестация синовларида хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар мазкур фанлардан давлат имтиҳонларини топширмайди. 

Академик лицей ўқувчиларига қўшимча енгилликлар берилади

Академик лицей ўқувчиларига қўшимча енгиллик ва кафолатлар берилади.

Адлия вазирлиги Ўрта махсус таълим ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 2011-5, 19.03.2026 й).

Унга кўра, якуний аттестация синовларида хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар мазкур фанлардан давлат имтиҳонларини топширмайди ва уларга максимал балл берилади.

Якуний аттестация синовларини 3 йил мобайнида ҳам топширмаган ўқувчиларга давлат намунасидаги шаҳодатнома олиш учун экстернат тартибида якуний аттестацияни топшириш ҳуқуқи берилади.

Якуний аттестация синовларида шикоятларни кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси тузилади ҳамда ўқувчилар давлат имтиҳони баҳолари эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида апелляция шикояти бериши мумкин бўлади.

Шунингдек, апелляция шикоятини кўришда ўқувчиларнинг давлат имтиҳони натижасида олган балларини пасайтиришга йўл қўйилмайди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid