platina.uz
Сиёсат

ТИВ мулозими кўрфаз давлатларининг Ўзбекистондаги вакиллари билан учрашди

Улар асосий минтақавий масалалар, Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашди.

ТИВ мулозими кўрфаз давлатларининг Ўзбекистондаги вакиллари билан учрашди

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Қатар, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Кувайтнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги ҳар томонлама муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” формати доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, томонлар асосий минтақавий масалалар, жумладан Яқин Шарқдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid