platina.uz
Жаҳон

Ким Чен Ин Шимолий Корея етакчилигига қайта сайланди

Пхенянда 15-чақириқ Олий Халқ Ассамблеясининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. 

Ким Чен Ин Шимолий Корея етакчилигига қайта сайланди

Ким Чен Ин Шимолий Корея етакчилигига қайта сайланди.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхенянда очилган 15-чақириқ Олий Халқ Ассамблеясининг биринчи сессиясида КХДР Давлат ишлари бўйича раис этиб қайта сайланди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги Шимолий Корея давлат оммавий ахборот воситаларига асосланиб хабар берди.

"Ким Чен Ин 15-чақириқ Олий Халқ Ассамблеясининг биринчи сессиясининг биринчи кунида КХДР Давлат ишлари бўйича раис этиб қайта сайланди", дейилади хабарда.

Рёнхап агентлигининг таъкидлашича, сессия давомида Ким Чен Иннинг энг яқин шерикларидан бири сифатида танилган Чо Ёнг-вон Чое Рёнг-хе ўрнига Олий Халқ Ассамблеяси Доимий қўмитаси раиси этиб сайланган.

Аввал Шимолий Кореядаги сайловларда 99,99 фоиз иштирокчи қатнашгани хабар берилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid