Фабио Каннаваро FIFA Series учун таркибни эълон қилди
Унда бир қатор янги номларни ҳам кўриш мумкин. Мусобақа 27 март куни бошланади.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро FIFA Series мусобақаси учун таркибни эълон қилди. Унда янги номларни ҳам кўриш мумкин.
Илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган мазкур мусобақа 27 март куни бошланади. Шу куни “Пахтакор” стадионида Венесуэла ҳамда Тринидад ва Тобаго жамоалари майдонга тушади. Соат 19:00 да “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон МТЖ Габонга қарши ўйнайди.
30 март куни эса иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақада қуйидаги футболчилар жароҳат сабаб қатнаша олмайди: Жалолиддин Машарипов, Ҳусниддин Алиқулов, Аббосбек Файзуллаев, Дилшод Комилов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Абдулла Абдуллаев, Алибeк Давронов ва Ҳусайн Норчаев.
Ўзбекистон МТЖнинг таркиби:
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Абдувохид Неъматов ва Ботирали Эргашев.
Ҳимоячилар: Рустамжон Ашурматов, Умарбек Эшмуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Насруллаев, Беҳрузжон Каримов, Жаҳонгир Ўрозов, Фаррух Сайфиев ва Муҳаммадқодир Ҳамроалиев.
Ярим ҳимоячилар: Умарали Раҳмоналиев, Иброҳим Ибрагимов, Достонбек Ҳамдамов, Акмал Мозговой, Отабек Шукуров, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Жамшид Искандаров ва Остон Ўрунов.
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов, Игор Сергеев, Алишер Одилов ва Шерзод Темиров.
