Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди
Лондондаги “Уэмбли” стадионида Англия лига кубоги финали бўлиб ўтди. Унда “Арсенал” ва “Манчестер Сити” жамоалари тўқнашди.

Лондондаги “Уэмбли” стадионида Англия лига кубоги финали бўлиб ўтди. Унда “Арсенал” жамоаси “Манчестер Сити” клубига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган Абдуқодир Ҳусанов учун бу Англиядаги биринчи соврин ҳисобланади.
Учрашувнинг дастлабки бўлимини лондонликлар деярли устунлик билан ўтказдилар. Аслида ҳар икки жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнади, аммо “Арсенал” ҳужумлари хавфлироқ тус олди. Биринчи таймда гол урилмади.
Иккинчи бўлим бошиданоқ “Манчестер Сити” ҳужумга отилди ва 15 дақиқа давомида тинмай босим қилди. Бу ўз натижасини бериб, 60-дақиқада О’Райли ҳисобни очди. Орадан 4 дақиқа ўтиб эса Нико дубл муаллифига айланди.
Англия лига кубоги, финал
“Арсенал” – “Манчестер Сити” 0:2
Голлар: О’Райли 60, 64.
