Шифокор кивининг ўта фойдали хусусиятларини очиқлади
Киви ошқозон-ичак муаммолари бўлган одамлар учун жуда муҳим, чунки у соғлом овқат ҳазм қилишни рағбатлантирадиган толага бой.

Кардиолог Аурелио Рожас киви энг фойдали мева эканлигини, озуқавий қиймати жиҳатидан олма, олхўри, авокадо ва бананлардан устун эканлигини маълум қилди. Унинг сўзлари ABC томонидан келтирилган.
Рожаснинг сўзларига кўра, киви ошқозон-ичак муаммолари бўлган одамлар учун жуда муҳим, чунки у соғлом овқат ҳазм қилишни рағбатлантирадиган толага бой.
Шифокорнинг таъкидлашича, бу мева паст глисемик индексга эга, яъни у қон шакар даражасини тартибга солишга ва инсулин кўтарилишининг олдини олишга ёрдам беради.
Киви таркибида кўп миқдорда C ва E витаминлари мавжуд.
"Улар артерияларда холестерин плакаларининг пайдо бўлишининг олдини олувчи кучли антиоксидантлар ва яллиғланишга қарши воситалардир", деб тушунтирди Рожас.
Меванинг бошқа фойдали хусусиятлари қаторида шифокор иммунитет тизимини кучайтириш ва тана ёғларининг камайишини ҳам тилга олди.
