Актёр Чак Норрис вафот этди
Унинг спорт машғулоти пайтида тоби қочган. Шу сабаб 19 март куни Гавайи штатидаги шифохонага ётқизилган.

Актёр, жанг санъати устаси ва бутун бир жанг киноси даврининг тимсоли бўлган Чак Норрис вафот этди.
Унинг ўлими пайшанба куни эрталаб эълон қилинди. TMZ хабарига кўра, Чак Норрис Гавайида вафот этди. Актёрнинг оиласи фожиали хабарни тасдиқлади ва унинг яқинлари даврасида вафот этганини таъкидлади.
Инстаграмда чоп этилган баёнотда шунингдек қуйидагилар қайд этилган: "У эзгу мақсад ва севган одамларига содиқлик билан ҳаёт кечирди".
TMZ хабар беришича, актёр ўлимидан сал олдин, 18 ёки 19 куни шифохонага ётқизилган. Вазият тез ривожланди: манбага кўра, Норрис чоршанба куни машғулот ўтказаётган ва яхши кайфиятда эди.
Чак Норрис 1980 йиллардаги "Делта отряди" ва "Жангда бедарак йўқолган" каби жанг фильмларидаги роллари туфайли бутун дунёга шуҳрат қозонди. 1990 йилларда у Техас Рангер Корделл Уокер роли билан ўзининг юлдузлик мавқеини мустаҳкамлади.
Унинг номи нафақат куч ва харизма рамзига, балки фильмлардан тортиб интернет мемларигача поп маданиятининг бир қисмига айланди.
