ЕЧЛ чорак финал жуфтликлари маълум бўлди
"Реал" "Бавария" билан ўйнаса, ПСЖ "Ливерпул"га қарши майдонга тушади.

ЕЧЛ чорак финал жуфтликлари маълум бўлди.
УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми чорак финалига йўл олган барча 8 та клуб номи тўлиқ аниқланди.
"Барселона" 1/8 финалнинг жавоб баҳсида Англиянинг "Ньюкасл" жамоасини йирик 7:2 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди.
"Ливерпул" эса дастлабки ўйиндаги мағлубиятдан (0:1) сўнг, ўз майдонида "Галатасарой"ни 4:0 ҳисобида тор-мор этди.
Шунингдек, Мадриднинг "Атлетико" клуби икки ўйин натижасига кўра "Тоттенхэм"дан устун келган бўлса (5:2, 2:3), "Бавария" иккита баҳсда ҳам "Аталанта"ни аяб ўтирмади (6:1, 4:1).
Бундан ташқари "Реал", "Спортинг", "Арсенал" ва ПСЖ жамоалари ҳам 1/4 финал йўлланмасига эга чиққан.
ЕЧЛ 2025/2026 йилги мавсум 1/4 финал жуфтликлари билан танишинг:
"Спортинг" — "Арсенал"
"Реал" — "Бавария"
"ПСЖ" — "Ливерпул"
"Барселона" — "Атлетико"
Дастлабки ўйинлар 7 апрел оқшомида ўтказилади.
