platina.uz
Жамият

Тошкентда иситиш мавсуми босқичма-босқич якунланади

Иситишни якунлаш 24 мартдан бошланиши режалаштирилган. Қарор об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган. 

Тошкентда иситиш мавсуми босқичма-босқич якунланади

Тошкентда иситиш мавсуми босқичма-босқич якунланади.

Пойтахтда барқарор илиқ баҳор об-ҳавоси кузатилмоқда. Бир неча кундан буён ҳаво ҳарорати мўтадил даражада сақланиб турибди, бу эса марказлаштирилган иситишга бўлган эҳтиёжни изчил камайтириш имконини беради, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Мавсумни якунлаш тўғрисидаги қарор об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда қабул қилинди. Аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида келгуси байрам кунлари иссиқлик таъминоти сақлаб қолинади. Ҳаво ҳароратининг айни дамда барқарорлашганини ҳисобга олиб, шаҳар иситиш даврини режали якунлашга ўтмоқда.

Иситиш мавсумини якунлаш 24 мартдан бошланиши режалаштирилган ва у босқичма-босқич амалга оширилади. Бундай ёндашув турар жой биноларида ҳароратнинг кескин ўзгаришига йўл қўймайди ҳамда муҳандислик тизимларининг барқарор ишлашини таъминлайди.

Мавсумни якунлашга ўтиш, шунингдек, коммунал инфратузилмага тушадиган юкламани камайтиришга хизмат қилади.

Аҳоли байрам кунларини оила даврасида қулай ва хавфсиз ўтказиши учун шаҳар хизматлари байрам кунлари ҳам кучайтирилган тартибда ишлашни давом эттиради. Шу билан бирга, об-ҳаво шароити ва иссиқлик таъминоти тизимларининг фаолияти доимий кузатиб борилади ҳамда зарурат туғилганда тезкор чора кўриш учун шай ҳолат таъминланади, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid