platina.uz
Жамият

Тошкент йўлларида қурилиш-таъмирлаш қилишга пуллик рухсатнома берилиши кутиляпти

Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг 21-сессиясига ушбу масала ҳам киритилган. Сессия 26 март куни бўлиб ўтади.

Тошкент йўлларида қурилиш-таъмирлаш қилишга пуллик рухсатнома берилиши кутиляпти

Тошкент шаҳрида жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўллар, йўлаклар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектлари, шунингдек, муҳандислик-коммуникация ва алоқа тармоқларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилишга рухсатнома бериш тартиби ва тўлов миқдори тасдиқланади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг йигирма биринчи сессияси 2026 йил 26 март куни соат 10:00 да чақирилади ва унда мазкур масала ҳам кўриб чиқилади.

Шунингдек, кенгаш сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

  • 2030 йилга қадар Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2026 йилда амалга ошириш бўйича Тошкент шаҳар комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш;
  • Тошкент шаҳрида ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишини, хусусан, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун ижроси таъминланиши ҳолатини ўрганиш ва натижаларини муҳокама қилиш;
  • Тошкент шаҳар спорт бошқармаси томонидан 2025 йилда амалга оширилган ишлари ҳамда 2026 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида;
  • Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасининг 2025 йил давомида амалга оширилган ишлари ҳамда 2026 йилдаги устувор режалари тўғрисида;
  • Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) минтақавий вакилининг ҳудудда бола ҳуқуқлари, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳолати тўғрисидаги маърузасини эшитиш;
  • Тошкент шаҳрида оқар сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида;
  • Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан 2026 йилнинг 1-чораги давомида ўз фаолияти юзасидан сайловчилар олдида ахборот беришнинг режа-жадвалини тасдиқлаш тўғрисида;
  • Тошкент шаҳрида соддалаштирилган тартибда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш;
  • Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2026 йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid