Президент маҳалла тизими ходимларини мукофотлади
Ўзбекистонда 22 март – маҳалла тизими ходимлари куни этиб белгиланган.

Президент Шавкат Мирзиёев 22 март маҳалли тизими ходимлари куни муносабати билан ушбу тизимдаги бир гуруҳ фуқароларни мукофотлади.
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан
Каландарова Муборак Дурдибоевна - Олот туманидаги "Бувижонлар мактаби" жамоатчилик кенгаши раиси, Бухоро вилояти
Худайбеpганов Мадpахим Худайбеpганович - Боғот туманидаги "Каттабоғ" маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши раисининг ўринбосари, Хоразм вилояти
"Дўстлик" ордени билан
Булокова Дилфуза Хотамовна - Оқдарё туманидаги "Чорбоғ" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Самарқанд вилояти
Жанисбоева Алия Мехмонкуловна - Бўка тумани 9-оилавий поликлиникасининг "Самарқанд" маҳалла фуқаролар йиғинидаги патронаж ҳамшираси, Тошкент вилояти
Инагамов Жовдатхон Султанович - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари
Лутфиллаева Салима Боймирзаевна - Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг "Чорсу", "Озод" ва "Ғишткўприк" маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўкаламзорлаштирувчи – гул экувчиси, Наманган вилояти
Машарипов Юсупбай Атаханович - Элликқалъа туманидаги "Шарқ юлдузи" овул фуқаролар йиғинининг Янги Ўзбекистон кўчаси бийи, Қорақалпоғистон Республикаси
Рахмонов Эркин Холлиевич - Ангор туманидаги "Тўлқин" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сурхондарё вилояти
Хазираткулов Баходир Мирзаевич - Гулистон туманидаги "Шарқ ҳақиқати" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сирдарё вилояти
Юлдашева Мархабо Ўмировна - Фориш туманидаги "Хонбанди" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Жиззах вилояти
II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан
Аллаева Зулфия Ҳазратқуловна - Шаҳрисабз туманидаги "Мираки" маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳат гуруҳи раҳбари, Қашқадарё вилояти
Саатова Зулайха Очиловна - Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси
Тошланова Ходисахон Отажоновна - Пахтаобод туманидаги "Маърифат" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти
Эназаров Иззатилла Саибович - "Нуроний" жамғармасининг Бувайда тумани бўлими раиси, Фарғона вилояти
II даражали "Саломатлик" ордени билан
Айдарова Жулдизай Разаковна - Конимех тумани 6-оилавий поликлиникасининг "Тўққизтепа" маҳалла фуқаролар йиғинидаги оилавий шифокори, Навоий вилояти
"Содиқ хизматлари учун" медали билан
Ахмедов Санжар Бахтиёрович - Ромитан тумани ички ишлар бўлимининг "Қумработ" маҳалла фуқаролар йиғинидаги профилактика катта инспектори, Бухоро вилояти
Мамаджонов Донёрбек Икромжон ўғли - Мингбулоқ тумани ички ишлар бўлимининг "Бирлашган" маҳалла фуқаролар йиғинидаги профилактика катта инспектори, Наманган вилояти
"Жасорат" медали билан
Хайитов Сайитназар Атокулович - Иштихон туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, темирчи уста, Самарқанд вилояти
Юлдашева Мохидил Шадманбековна - Андижон шаҳридаги "Яхши" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Андижон вилояти
"Соғлом турмуш" медали билан
Ёдгоров Улугбек Бахтиёрович - Данғара туманидаги "Фирдавс Юнусов" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Фарғона вилояти
Турабова Лутфия Нормуминовна - Пахтачи туманидаги 4-оилавий болалар уйи раҳбари, Самарқанд вилояти
Юлдашева Муяссар Таировна - Мирзо Улуғбек туманидаги "Оқибат" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Тошкент шаҳри
"Келажак бунёдкори" медали билан
Абдуллаев Йигитали Сайдулло ўғли - Жарқўрғон туманидаги Young Adults ўқув маркази директори, Сурхондарё вилояти
Аҳмадов Сирожиддин Содиқ ўғли - Гулистон шаҳридаги "Ибратли" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Сирдарё вилояти
Мухитдинов Низомиддин Нажмиддин ўғли - Зангиота туманидаги "Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Тошкент вилояти
Холматов Меҳрожбек Эркин ўғли - Чилонзор туманидаги "Тирсакобод" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Тошкент шаҳри
"Шуҳрат" медали билан
Ахмедов Қиличбек Дадапарпиевич - Олтиариқ тумани "Зилол" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Фарғона вилояти
Байжанова Мақсуда Худайбергановна - Урганч тумани солиқ инспекциясининг "Чўлобод", "Оёқбоғ" ва "Янги Ўртабоғ" маҳаллаларига бириктирилган давлат солиқ катта инспектори, Хоразм вилояти
Икромов Давронбек Илхом ўғли - Пискент тумани "Навоий" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Тошкент вилояти
Казахбаев Полат Торебаевич - Қўнғирот туманидаги "Таллиқ" маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Касимова Хасият Улуковна - Сурхондарё вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси
Қодиров Аслиддин Бахтиёр ўғли - Ғаллаорол туманидаги "Маданият" қишлоқ фуқаролар йиғинининг комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими, Жиззах вилояти
Кодирова Муфаззал Арслоновна - Андижон вилояти тарғиботчилар гуруҳи раҳбари
Муродов Собур Ғаниевич - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўлими бош мутахассиси
Сохиева Гулшод Жобборовна - Қамаши туманидаги "Ғиштли" ва "Бойбўри" маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоли, Қашқадарё вилояти
Усмонов Зухриддин Мухиддинович - Бухоро тумани "Шехонча" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Бухоро вилояти
Хакимов Даврон Нурмухамадович - Поп туманидаги Vodiy trade center масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Наманган вилояти
Хасанова Фарида Рахматуллаевна - Сергели туманидаги "Фароғатли" маҳалла фуқаролар йиғинининг комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими, Тошкент шаҳри
Худойқулова Мунира Суннатиллоевна - Нурота туманидаги Munira New Brand масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Навоий вилояти
Эгамбердиев Фарруҳ Усманалиевич - Янгиобод тумани солиқ инспекциясининг "Шодлик" ва "Дўстлик" маҳаллаларига бириктирилган давлат солиқ бош инспектори, Жиззах вилояти
