Ўзбекистон бўйлаб Рамазон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди
Масжидларда 2026 йил 20 март – жума куни ҳайит намози ўқилади.

Ўзбекистон бўйлаб Рамазон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди.
Масжидларда 2026 йил 20 март – жума куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:
1. Андижон вилояти 06:40
2. Фарғона вилояти 06:40
3. Наманган вилояти 06:40
4. Тошкент шаҳар 06:50
5. Тошкент вилояти 06:50
6. Сирдарё вилояти 06:55
7. Жиззах вилояти 07:00
8. Самарқанд вилояти 07:00
9. Навоий вилояти 07:05
10. Бухоро вилояти 07:05
11. Қашқадарё вилояти 07:05
12. Сурхондарё вилояти 07:05
13. Хоразм вилояти 07:25
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:30

Эслатиб ўтамиз, Мусулмонлар идораси маълумотига кўра бу йилги ҳайит 20 март санасига тўғри келмоқда.
