platina.uz
Бизнес

МКБАНК бошқаруви раиси ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Учрашувда ёшларнинг касбий ривожи, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда малакали кадр бўлиб шаклланиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди.

МКБАНК бошқаруви раиси ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Бугун МКБАНК бош офисида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда банк бошқаруви раиси О.Бўтаев банк тизимида фаолият юритаётган ёш мутахассислар билан учрашди.

Учрашувда ёшларнинг касбий ривожи, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда малакали кадр бўлиб шаклланиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди.

Янги форматдаги ушбу учрашувлар профессионал ўсиш, ғоялар алмашинуви ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш майдонига айланади.

Бундай учрашувлар давомли бўлиб, ҳар пайшанба куни банк бошқаруви томонидан жойларда ҳам ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid