platina.uz
Иқтисод

Давлат активларини хусусийлаштириш соддалаштирилади

Янги қонун билан айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

Давлат активларини хусусийлаштириш соддалаштирилади

Давлат активларини хусусийлаштириш ва ижарага бериш соддалаштирилади.

Қонун (ЎРҚ–1122-сон, 17.03.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, халқаро аҳамиятга молик автомобил йўллари бўйида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектлари, жумладан жойлаштириш воситалари, савдо-кўнгилочар марказларини мастер-режа асосида жойлаштириш бўйича:

- бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги Президенти қарори асосида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори Президент билан келишилган ҳолда ер тоифасини бошқа тоифага ўзгартириш учун асос бўлади.

Солиқ кодексига киритилган қўшимчаларга кўра:

- давлат кўчмас мулк объектини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган харидорга мазкур объект эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер учун солиқ, агар мазкур объектга "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгисини қўйган ҳолда давлат ордери берилган бўлса, ер участкасининг харидор томонидан мазкур объект бўйича сотиб олиш тўловларининг тўланган қисмига мутаносиб равишдаги улушга (фоизга) тенг майдони юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи базаси этиб белгиланди.

Бунда солиқлар давлат кўчмас мулк объекти бўйича сотиб олиш тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш графигига амал қилган ҳолда ундирилади.

Ушбу график Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Солиқ қўмитасига ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid