platina.uz
Жамият

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Сунъий онгга асосланган ечимлар ёки қарорлар доим тўғри бўлмаслиги ёки тавсиявий характерга эга бўлиши белгиланади. 

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Сунъий интеллектни яратиш, жорий қилиш ва фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди.

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3787, 14.03.2026 й.).

Ушбу ҳужжат билан сунъий интеллект технология ва тизимларидан фойдаланишда қуйидаги этика тамойиллари белгиланмоқда:

- қонунийлик;

- шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг устуворлиги;

- тушунарлилик;

- масъулият, жавобгарлик ва назорат;

- адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик;

- очиқлик ва шаффофлик;

- маълумотлар ҳимояси;

- ишончлилик ва хавфсизлик.

Қуйидаги қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таянмаслик талаби белгиланмоқда:

- инсон ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор юридик аҳамиятга эга қарорлар;

- соғлиқни сақлаш (касалликларни ташхислаш, даволаш усулларини белгилаш ва бошқалар) ва бошқа соҳалардаги қарорлар.

Сунъий интеллект технология ва тизимларини ишлаб чиқувчи ва жорий этувчи фойдаланувчиларга:

- улардан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлиги ёки тақиқланиши, -сунъий интеллектга асосланган ечимлар ёки қарорлар доим тўғри бўлмаслиги;

- уларнинг натижаларидан тавсиявий ёки маълумот учун фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот бериши лозим.

Шу билан бирга, қоидаларда сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid