Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган шахсларга ҳукм эълон қилинди
Иш ёпиқ тартибда кўрилди. Айбдорлар 7,5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилган.

Ангрен шаҳрида вояга етмаган қизни зўрлаган шахсларга суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судида С. Қ. (2006 йилда Тошкент вилоятида туғилган), З. У. (2004 йилда Тошкент вилоятида туғилган), Д. Ў. (2004 йилда Тошкент вилоятида туғилган) ва А. У. (2003 йилда Тошкент вилоятида туғилган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С. Қ., З. У., Д. Ў. ва А. У. вояга етмаган С. Я. (қиз бола, 2010 йилда туғилган)га нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди, 119-моддаси 3-қисми “а” банди, 28,118-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,119-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларини содир этганликда айбли деб топилди.
-С. Қ. (жиноят содир этилган вақтда вояга етмаган)га 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан Жиноят кодексининг 85-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш)га асосан 10 йил,
-З. У.га 118-моддаси 3-қисми “а” банди, 119-моддаси 3-қисми “а” банди, 28,118-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,119-моддаси 3-қисми “а” банди билан 12 йил,
-Д. Ў.га 118-моддаси 3-қисми “а” банди ва 119-моддаси 3-қисми “а” банди билан 10 йил 6 ой,
-А. У. (II-гуруҳ ногирони)га 118-моддаси 3-қисми “а” банди ва 119-моддаси 3-қисми “а” банди билан 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция/кассация инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.
