platina.uz
Маданият

Хонанда Сардор Мамадалиев жавобгарликка тортилиши мумкин

У “Кўрмишим”, “Бандаман” ҳамда “Карвон” номли мусиқий асарларни рухсатсиз ижро этган. 

Хонанда Сардор Мамадалиев жавобгарликка тортилиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда хонанда Сардор Мамадалиев томонидан “Кўрмишим”, “Бандаман” ҳамда “Карвон” номли мусиқий асарларнинг ижро этилгани акс этган видеолар тарқалди.

Адлия вазирлигига кўра, ушбу асарларнинг ҳуқуқ эгаларининг розилигисиз ижро этилиши “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид ҳисобланади.

Хусусан, Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ муаллиф асардан ҳар қандай шаклда ва усулда фойдаланиш, жумладан уни омма олдида ижро этиш ҳамда жамоатчилик эътиборига етказиш бўйича мутлақ ҳуқуқларга эга.

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар Қонунда назарда тутилган айрим ҳолатлардан ташқари, асарлардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартнома асосида фойдаланишлари мумкин.

Асардан даромад олиш мақсадида фойдаланилганлиги ёки ундан фойдаланиш бундай мақсадга қаратилмаганлигидан қатъи назар, бу ҳолат асардан фойдаланиш деб эътироф этилади.

Эслатиб ўтамиз, Қонуннинг 62-моддасига кўра, ҳуқуқ эгаси ёки мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан асарларни такрорлаш, тарқатиш ёки бошқа тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади.

Шунингдек, қонунчиликка мувофиқ муаллифлик ҳуқуқларини бузиш фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади, дейилади адлия хабарида.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid