platina.uz
Жамият

Руҳий саломатлик миллий тиббиёт маркази ташкил этилади

Мазкур марказ ҳузурида Тошкент шаҳар болалар психоневрология маркази Республика болалар руҳий саломатлик маркази этиб қайта ташкил этилиши белгиланган. 

Руҳий саломатлик миллий тиббиёт маркази ташкил этилади

Руҳий саломатлик миллий тиббиёт маркази ташкил этилади.

2027 йил 1 январдан Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар психиатрия хизмати бўйича филиали негизида Руҳий саломатлик миллий тиббиёт маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Бу ҳақда “Аҳолига наркологик ва психиатрик хизмат кўрсатиш тизимини трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасида айтилади.

Шунингдек, лойиҳага кўра, мазкур марказ ҳузурида Тошкент шаҳар болалар психоневрология маркази Республика болалар руҳий саломатлик маркази этиб қайта ташкил этилиши белгиланган.

Бунда:

- ушбу муассаса болалар психиатрия хизмати бўйича бош муассаса ҳисобланади ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт олий таълим муассасаларининг тегишли кафедраларига асосий клиник база ҳисобланади;

- Республика, шу жумладан, Тошкент шаҳри аҳолисига хизмат кўрсатади.

- кўп тармоқли марказий поликлиникалар, шунингдек, маслаҳат-диагностика бўлимларида катталар психиатри, болалар психоневрологи (болалар психиатри), нарколог, тиббий психолог ва уларнинг ҳамшираларидан иборат бўлган бирламчи руҳий саломатлик бўлинмалари ташкил этилади.

Бундан ташқари, Республика руҳий касалликлар клиник шифохонаси тугатилиб, унинг негизида Марказ клиникаси очилади.

Тошкент шаҳар руҳий-асаб касалликлари диспансери негизида эса Марказнинг Тошкент шаҳар филиали фалияти йўлга қўйилади.

Қуйидаги муассасалар тугатилади ҳамда Марказнинг Тошкент шаҳар филиали таркибий бўлинмаси сифатида қайта ташкил этилади:

- 2-сонли Тошкент шаҳар руҳий-асаб диспансери;

- Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Тошкент шаҳар филиали;

-Тошкент шаҳар наркология мажбурий даволаш шифохонаси.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid