Ўзбекистондан БАА ва Саудия Арабистонига авиапарвозларга рухсат берилди
Тегишли рухсат 10 мартдан бошлаб амал қилиши белгиланган.

Транспорт вазирлиги Ўзбекистон ҳудудидан БАА ва Саудия Арабистонига икки томонлама йўловчи ташишни ташкил этишга рухсат берди.
Рухсат 10 мартдан бошлаб амал қилиши белгиланган. Бу ҳақда вазирликнинг Ўзбекистонда фаолият юритувчи миллий ва хорижий авиакомпанияларга юборилган хатида айтилади.

Таъкидлаш керакки, парвозларга Эрон атрофидаги ввазият кескинлашгач чекловлар киритилганди. 1 март куни Умра сафарлари вақтинча кечиктирилгани маълум бўлди.
Кейинчалик минглаб ўзбекистонликлар Яқин Шарқ мамлакатларидан қайтарилди.
