Тезкор тадбирларда 45 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
Январ-феврал ойларида криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида 6 мингдан ошиқ махсус тадбир ўтказилди.

Тезкор қидирув тадбирлари давомида 45 та уюшган жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Жорий йилнинг январ-феврал ойларида криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида 6025 та махсус тадбир ўтказилди.
Унда 116 та товламачилик, 315 та ноқонуний қурол билан боғлиқ, 86 та қиморхона ташкил этиш, 40 та одам савдоси, 790 та ОИВ тарқатиш ёёки фоҳишахона ташкил этиш жинояти содир этилган. 533 киши қўлга олинди.
Январ-феврал ойларидаги тадбирларда 980 киши қамоққа олинди, далилий ашё сифатида 5 мингдан ошиқ қуроллар, 3,7 кг портловчи моддалар қўлга олинди.
